Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нега тунига стаканда қолган сувни ичиб бўлмайди?

Нега тунига стаканда қолган сувни ичиб бўлмайди?

Фото: «Zen.yandex.ru»

Уйғонган заҳоти бир қултум тоза сувдан нима яхшироқ бўлиши мумкин? Тунига стаканда қолган сув эмаслиги аниқ. Чунки ҳар қандай маҳсулот каби сув ҳам эскиради. Лекин у айниши мумкинми?

Сув таъми ва ҳиди нега ўзгаради?

Бир жойда турган сувда оз миқдорда бўлса ҳам карбонат ангидрид гази парчаланади. Шу тариқа карбонат кислота ҳосил бўлади. У водород кўрсаткичини пасайтириб, сув таъмини ўзгартиради.

Сув ерости қувурлари орқали ўтгани боис ҳарорати хона ҳароратигача кўтарилгандан сўнг ҳиди ҳам ўзгара бошлайди. Ичимлик қанча илиқ бўлса, сув молекулалари шунча тез ўзгариб, ҳиди ёмонлашади. Натижада ярим соатга етар-етмас сувда ёқимсиз ҳид пайдо бўлиши табиий.

Сув ҳам айнийдими?

Тунига оғзи очиқ идишда қолган сувга чанг зарралари тушади. Афсуски, уларни кўз билан илғаб бўлмайди. Устига-устак, кечаси стаканга майда ҳашаротлар ҳам тушиб қолиши эҳтимоли бор.

Устига-устак, тунига сувнинг кимёвий таркиби ҳам ўзгариши мумкин. Тахминан 0,13% углерод кислотага айланади: бундай сув хавфсиз эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг