Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўқувчига қаҳва мумкинми?

Ўқувчига қаҳва мумкинми?

Фото: «Ural-meridian.ru»

Қишда ўқувчилар эрталаб уйғонишга қийналишади. Баъзи ота-оналар фарзандларини тезроқ «уйғотиш» ҳамда дарсларда тетик ўтиришлари учун қаҳва дамлаб беришади. Бу тўғрими?

«Қаҳвани мактаб ёшигача бўлган болаларга бериш мумкин эмас, — дейди шифокор-терапевт Шаҳноза ЯҲЁЕВА. — Сабаби, ичимлик таркибидаги моддалар гўдакнинг асаб тизимига кучли таъсир кўрсатиб, кичкинтой танаси учун зарур бўлган микроэлементларнинг ўзлаштирилишига тўсқинлик қилади. Яна ёш тананинг ақлий ҳамда жисмоний ўсиш жараёнини издан чиқаради. Қаҳва таркибидаги кофеин тана кальций моддаси камайишига олиб келади, яъни 1 стакани танадан 40 мг кальций чиқиб кетишига сабаб бўлади. Шунингдек, у  пешоб ҳайдаш хусусиятига ҳам эга. Демак, уни меъёрдан ортиқ қабул қилиш тананинг сувсизланишига олиб келади.

Одатда катталар ҳам эрталабдан қаҳва ичиб, тетиклашиб олмоқчи бўлишади. Аммо у оч қоринга зарар! Чунки таркибидаги хлороген кислотаси ошқозонга тушгач, меъда ширасини кўпайтиради. Ошқозонда гастрит бўлса, яра юзага келишини тезлаштиради. Қаҳванинг қувват бағишлаш хусусиятини ҳисобга олиб, уни иккинчи тушлик пайтида қуруқ мевалар ва асал билан ичган маъқул. Ухлашдан олдин қаҳва ичиш тавсия этилмайди».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг