Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пишлоқнинг қайси тури умрни узайтиради?

Пишлоқнинг қайси тури умрни узайтиради?

Фото: «Imgp1.schaer.com»

Пишлоқ фойдали маҳсулот эканлигига шубҳа йўқ. Уни энг кўп истеъмол қилувчи Франция, Италия, Испания каби мамлакатларда узоқ умр кўрувчилар кўп қайд этилиши бежизга эмас.

Техас университети олимлари ўз тадқиқотларида чеддер, бри ва пармезан каби пишлоқлар таркибида спермидин моддаси борлигини таъкидлашади. У артериал қон босимини пасайтириб, юрак-қон томир касалликлари хавфини 40 фоизга камайтиради. Тажриба натижаларига кўра, ҳайвонлар озуқасига спермидин қўшилганда улар 25 фоиз узоқроқ яшашган.

Аммо россиялик шифокорлар техаслик мутахассисларнинг фикрига қўшилмайди.

«Тўғри, сифатли пишлоқни меъёрда (кунига 30 граммгача) истеъмол қилиш фойда келтиради, — дейди Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Миллий тиббиёт эндокринология илмий-тадқиқот маркази эндокринологи Лариса Савелева. — Аммо умр кўриш давомийлигига парҳездан ташқари бошқа кўплаб омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Устига-устак, лаборатория тажрибалари шу пайтгача фақат ҳайвонлар устида ўтказилган. Уларнинг натижаларини эса ҳар доим ҳам одамларга қўллаб бўлмайди».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг