Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пластик деразалар зарарлими?

Пластик деразалар зарарлими?

Фото: «Zantmanglas.nl»

Ўзи яшайдиган уйга пластик деразалар ўрнатмоқчи бўлган кўпчилик одамларни ҳозирги вақтларда аҳоли ўртасида жуда оммабоп бўлиб кетган бундай деразалар зарарлими? — деган савол қизиқтиради. «Daryo.uz» ушбу саволга жавоб қидириб кўрди.

Пластик деразаларнинг асосий афзаллиги – уй ичидаги иссиқликни самарали тарзда сақлайдиган ва ташқаридаги совуқ ҳавонинг киришига йўл қўймайдиган юқори зичлик ҳисобланади. Ташқи кўринишининг ёқимлилиги, махсус парвариш талаб қилмаслиги пластик дераза ихлосмандларини анча оширади.

Аввало пластик деразаларни зарарли деб ҳисоблашга унинг ПВX профили сабабчидир. ПВX шартли белгилари поливинилхлорид деб ўқилади. Баъзи одамларнинг фикрича, у ўзидан зарарли моддалар ажратиш хусусиятига эга.

Ҳақиқатан ҳам пластик ўзидан жуда хавфли заҳарли модда – диоксин ажратиб чиқаради. Лекин бундай салбий таъсир Цельсий бўйича 225—475 даражали ҳароратда юзага келади. Табиийки, қуёшнинг ҳатто жуда кучли қиздириш ҳолатларида ҳам бундай кўрсаткичларга эришишнинг имкони йўқ.

Мутахассисларнинг айтишича, замонавий юқори сифатли пластик деразалар ишлаб чиқариш учун экологик жиҳатдан тоза материаллардан фойдаланилишини инкор қилиб бўлмайди.

Кимёвий синтез маҳсулоти ҳисобланувчи поливинилхлорид (ПВX) этилен (43%) ва ош тузидан олинадиган хлорли боғланиш (57%)дан ташкил топган.

Деразалар юзаси бир қатор зарур хусусиятларга эга бўлиши керак. Уларга об-ҳаво таъсирларига юқори чидамлилик, юзасининг силлиқ бўлиши, ёруғликка чидамлилик, ёқимли рангга эга бўлиш хусусиятлари киради.

Шундай қилиб, пластик деразалар фақат жуда юқори ҳароратдаги ёнғинлардагина инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга зарар етказиши мумкин. Бундан ташқари поливинилхлорид қийин ёнадиган материалларга киради.

Манба: Trendymen

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг