Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қайси дориларни совуткичда сақлаш керак?

Қайси дориларни совуткичда сақлаш керак?

Фото: «Dizainvfoto.ru»

Айрим дори воситаларини совуткичда сақлаш тавсия этилади. Бу ҳақда дорини тайинлаган шифокор ёки дорихона ходими огоҳлантиради. Дорини қабул қилишдан олдин эмас, сотиб олган заҳоти йўриқнома билан танишиб чиқиш тавсия этилади. Шунда дорини қандай шароитда сақлаш кераклигини билиб олса бўлади, деб ёзади «АИФ».

Агар дори қадоғида уни салқин ва қоронғи жойда сақлаш кераклиги айтилган бўлса, демак, ҳарорат +12 – 14 даражагача бўлиши зарур. Бундай дори-дармонлар одатда совуткичда сақланади. Агар хона ҳароратида сақланиши айтилган бўлса, хона ҳароратида сақлаш керак. Бу +25 даражагача дегани. Агар совуқ жойда сақланиши айтилган бўлса, +4 – 6 даражани англатади. Бундай дориларни сақлаш учун совуткичнинг сабзавотларга мўлжалланган пастки бўлмалари тўғри келади. Бундай препаратлар жуда кам, дейди мутахассислар.

Бундан чиқди, йўриқномасида қоронғи ёки салқин жойда сақлаши айтилган дориларни совуткичда сақлаш зарур.

Табиий таркибли кўпгина дориларни илиқ жойда сақлаб бўлмайди. Акс ҳолда бактериялар кўпайиши мумкин. Кўпинча шифокорлар таркибида табиий ёғ бўлган шамдори ва ёғли суртмаларни салқин ва совуқ жойда сақлашни тавсия этади. Шунингдек, бу дорихоналарда тайёрланган дориларга ҳам тааллуқли: одатда уларни узоқ муддат сақлаб бўлмайди. Глаукомада кўзга томизиладиган дорилар шулар жумласидан — уларнинг айримлари фойдалангунга қадар совуткичда сақланади. Шунингдек, айрим ферментли дориларни ҳам совуткичда сақлаш тавсия этилади. Улар капсула ёки ҳабдори эмас, кукун ҳолида чиқарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг