Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарадорликни ошириш учун 9 та маслаҳат

Самарадорликни ошириш учун 9 та маслаҳат

Фото: «Blog.kamva.ir»

  1. Мажлисларни чўзманг

Беш нафардан ортиқ одамни таклиф қилманг ва мажлисни 30 дақиқадан кўпроққа чўзманг. Бунда ҳамма гапириши мумкин, аммо вақт кам бўлгани учун одамлар чалғимайди. Йиғилиш якунида албатта мақсад ёки вазифалар келишиб олиниши керак, акс ҳолда унинг ошхонадаги суҳбатдан фарқи бўлмайди.

  1. Ишларнинг тўғри рўйхатини тузинг

Ҳар бир боб учун муддат белгиланган бўлса, вазифалар рўйхати жуда фойдалидир. Акс ҳолда, бу қачонлардир бажарилиши керак бўлган нарсаларнинг рўйхати бўлиб қолади.

  1. Ижтимоий тармоқлар учун маълум бир вақтни ажратинг

Барча хабарларни ўчириб қўйинг ва ижтимоий тармоқларга кириш учун аниқ вақтни белгиланг. Агар шундай қилмасангиз, сиз хабар ва турли эслатмалардан иборат доира ичига тушиб қоласиз.

  1. Бузуқ пойдевор устига янги бино қурманг

Баъзи тизимлар ишламаса, хатоларни тузатишга ҳаракат қилинг ёки ҳамма нарсани бошидан бошланг.

  1. Энг мураккабидан бошланг

Мураккаб ишларни кейинга қолдирманг, дарҳол бажаринг. Шунда куннинг қолган қисмида бошқа ишлар билан шуғулланиш анча осон бўлади.

  1. Уйқуга тўйинг

Уйқуни қурбон қилиб, мақсадингизга яқинлаша олмайсиз. Сизга 8 соатлик уйқу керак бўлса-ю фақат 6 соат ухлаган бўлсангиз, кунингиз самарали бўлмайди. Иш кунига 2 соат қўшган бўлишингиз мумкин, аммо сифат борасида кўп нарсаларни йўқотдингиз. Яна соғлиғингизга ҳам зарар етказдингиз.

  1. Майда ишларга кўп вақт сарфламанг

Баъзан биз майда ишлар билан банд бўлиб, муҳим вазифаларни унутиб, вақт қандай ўтиб кетганини билмай қоламиз. Бунинг олдини олиш учун вазифаларнинг аниқ рўйхатини тузинг.

  1. Ёзишмалар учун вақтни қисқартириш

Одатда одамлар битта савол билан мурожаат қилади, кейин бошқа хабарларни юборишади, натижада ёзишмалар анча чўзилиб кетади. Кутилаётган саволларга олдиндан жавоб беришга ҳаракат қилинг. Хабарни қисқа ва аниқ ёзинг.

  1. Фойдали ҳаракатларни одатга айлантиринг

Бу сизга кўп куч ва асабларни тежаш имконини беради. Одатларни шакллантиришнинг асосий жиҳати — такрорлаш ва интизомдир. Агар бирор-бир ҳаракатни кўп такрорласангиз, уни кўзингизни юмиб ҳам бажара бошлайсиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг