Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Telegram»дан флешка сифатида фойдаланишни биласизми?

«Telegram»дан флешка сифатида фойдаланишни биласизми?

Фото: «Rbc.ru»

«Telegram» шунчаки мулоқот воситаси бўлиб қолмай, яхшигина иш қуроли ҳамдир. Фикр алмашасиз, фото ва видеофайлларни, муҳим янгиликларга ҳаволаларни бемалол бошқаларга ҳам улаша оласиз.

Бу мессенжерда ўзингизга ўзингиз ёзишингиз ҳам мумкин. Қандай қилиб?

Албатта, флешкасини унутиб қолдирганлар электрон почта ёки телеграмда файлни бошқаларга «жўнатиш» усулидан фойдаланишидан хабардормиз. Аммо ҳар доим ҳам бу усул ўзини оқлайвермайди. Яхшиси ўзингизга ўзингиз ёзинг!

Телеграмдан флешка сифатида фойдаланиш жуда осон!

Бунинг учун контактлар рўйхатидан ўзингизни топасизда (рўйхатда бўлмасангиз шахсий телефон рақамингизни контактларга киритинг) хабарларни (фото, видео, ҳаволалар ва ҳоказо файллар)ни жўнатаверасиз. Бунда, албатта, файлларнинг «оғирлиги» ва интернет-трафигингиз сарфини ҳам унутманг.

Юқоридаги усул файлларни ҳадеб флешкага ёки «Dropbox»га ташлайверишдан қулай ва осон. Ҳеч муболағасиз, «Telegram»ингиз бўлса, сизга «Dropbox» ҳам, ёндафтар ҳам керакмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг