Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юрак бақувват бўлиши учун нима қилиш керак? Немис кардиологи шахсий сирларини очди

Юрак бақувват бўлиши учун нима қилиш керак? Немис кардиологи шахсий сирларини очди

Фото: «Газета.Ру»

Германиядаги Sana Hospital Düsseldorf-Benrath бош шифокори, кардиолог Торстен Диллнинг айтишича, юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ аксарият хунук оқибатларнинг олдини олиш мумкин. Қандай қилиб? Бунга мутахассисдан интервью олган «Focus.de» аниқлик киритди.

Кардиологнинг айтишича, юракнинг ишемик касалланиши, юрак етишмовчилиги ва аритмия (юрак уришининг бузилиши) — ўзаро чамбарчас боғлиқ, шунинг учун ҳам уларга қарши деярли бир хил тавсиялар берилади.

«Соғлом овқатланиб, жисмоний фаолликни тўхтатмаслик керак. Жисмоний машқларга ҳафтасига 150-180 дақиқа ажратсангиз кифоя. Кўпроқ пиёда юриш, лифтдан эмас, зиналардан фойдаланган маъқул — оддий, аммо самараси жуда зўр. Юрак ҳамда қон томирларини муҳофазалашда холестерин миқдори ва қон босимини доимо назорат қилиб туриш ҳам жуда муҳим. Тамаки чекишни эса бутунлай унутинг», — деди кардиолог.

Торстен Диллнинг ўзи, об-ҳаво қандай бўлишидан қатъи назар, ҳафтасига мунтазам уч марта югуришга чиқади ва камида 1 соат тинмай чопади.

«Бошқа ҳеч қандай машқлар керакмас, югуришнинг ўзи менга етади. Албатта, кунлик овқатланиш тартибини сақлаш: иложи борича гўштни камайтириб, балиқ ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилиш пайида бўламан», — деди доктор.

Немис кардиологининг фикрича, юрак касалликларининг бош сабаби — сиқилиш. Стрессга олиб келувчи сабаблар эса кам ухлаш ёки яхши ухламаслик, чекиш, кўп миқдорда ширинликлар ёки алкоголь истеъмол қилишдир, дейди Торстен Дилл.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг