Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аброр Машарипов

Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил!

1979 йилда шаҳри латиф Қўқонда туғилганман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетининг бакалавриатини ҳам, магистратурасини ҳам тамомладим. Ўқишимнинг кам-кетиги қолган экан, аспирантурани Эгей университетида (Туркия) давом эттиряпман (битай демайди-я). Аспирантурадан олдин юртимиздаги турли нашрларда ишладим.

Бир жойда узоқ муддат муқим яшолмайдиган дарбадар дарвешнинг ўзгинасиман. Шу ёруғ дунёнинг ақалли ярмини айланиб чиқмасам, кўнглим жойига тушмайди. Турли юртлар, турфа маданиятлар мени ўзига оҳанрабодек тортаверади.

Мени кутинглар, нотаниш манзиллар, албатта сизлар билан учрашгайман!