Аброр Зоҳидов

Келажакка умид қилиш яхши, аммо айни дам ҳам гўзал эканлигига шукр қилиш унданда яхши.

Аброр Зоҳидовнинг асл касби шифокор. У 1995—2002-йилларда Самарқанд давлат тиббиёт институтида таҳсил олган. Аммо давр шиддати, кўнгил истаги уни ижодкорга айлантириб қўйган. Бир муддат, яъни 2002—2003-йилларда ЎзМУнинг журналистикасида ҳам ўқиган, аммо таҳсили якунига етмаган.
2001—2017-йилларда қатор нашрларда бош муҳаррирлик қилган. «Шунча йил газетада ишлаб, бир йил ичида интернет орқали мақолаларим чиққанчалик машҳур бўлмагандим. Бирорта сайтга ишга ўтмасам бўлмайди, деган қарорга келдим», — дейди у. Мана, сафимизда!