Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дониёр Рўзметов

Ўқиганим ва билганим сари ўқимаганим ва билмаганим қанчалар кўп эканлигини тушуниб хижолат тортамен!

Мен 1983 йили Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманида туғилганман. ЎзДЖТУ (Роман-герман филологияси), Сиёсий фанлар институти (Халқаро муносабатлар), Сарбонна университети (Туризм ва ёдгорликлар)да таҳсил олганман. Айни пайтда Париж Шарқ тиллари ва цивилизациялари институтида «Ўрта Осиё давлатларида туризм, ёдгорликлар ва миллий ўзлик» мавзусида докторлик иши ёзаяпман.

Фейсбукда «Шахсий мулоҳазаларим» деб номланган муаллифлик, «Чуғулистондан қитмир миш-мишлар» ва «Марсбукликлар» номли ҳажвий саҳифаларим бор. Уларда жамиятнинг долзарб муаммолар ҳақидаги мулоҳазаларимни ёзиб бораман, инсоний иллатларни ижтимоий кулги йўналишида ҳажв қиламан.

Ҳозир Парижда оилам, яъни аёлим ва 3 нафар фарзандим билан яшайман.