Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурбек Тошниёз

Ёзсанг ички цензурангдан холи бўлолсанг ёз!

1974 йили Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида туғилган. 1997 йили Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетини тамомлаган. «Ватан», «Ўзбекистон овози», «Фидокор», «Ўзбекистон автомобилчиси», «Авто плюс» газеталарида турли вазифаларда ишлаган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ахборот хизмати раҳбари, «Ўзаватойўл» ДАКда матбуот, маънавият-маърифат ва ташқи иқтисодий фаолият хизмати бош мутахассиси лавозимларида самарали фаолият кўрсатган.

Айни пайтда «Akademnashr NMM» МЧЖда директор ўринбосари, ушбу нашриёт қошида очилган «Jajji akademik» журнали таҳрир ҳайъати аъзоси.