Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Абдулла Арипов кириш имтиҳонлари ўтказилаётган «Ўзэкспомарказ»га ташриф буюрди

Абдулла Арипов кириш имтиҳонлари ўтказилаётган «Ўзэкспомарказ»га ташриф буюрди

Фото: «nuz.uz»

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 1 август куни ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказилаётган «Ўзэкспомарказ»га ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «UZ24».

Бош вазир тест синовлари ўтаётган павильонларда бўлиб, кузатув жараёнлари билан танишмоқда.

Абдулла Арипов ўтган йили ҳам ушбу марказда бўлиб ўтган Тошкент давлат юридик университетига кириш имтиҳонларида бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, интернет тармоғининг www.test2018.uz манзилида ташкил қилинган махсус портал орқали юртдошларимиз барча объектлардаги имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиш имконига эгадирлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг