Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

117 ёшли онахон «сандиқ» калитларини ҳамон ўзида сақламоқда

117 ёшли онахон «сандиқ» калитларини ҳамон ўзида сақламоқда

8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Сирдарё вилоят 2-сектор раҳбари Р.Машарипов Гулистон тумани сектор раҳбарлари билан биргаликда Гулистон тумани, Ибрат маҳалласида яшовчи вилоятдаги ёши улуғ онахонлар ҳамда камбағал ва кам таъминланган оилалар уйларига ташриф буюриб, барчаларини байрам билан самимий табриклади.

Жумладан, вилоятда энг ёши улуғ бўлган онахон Гулистон тумани, Ибрат маҳалласида яшовчи 117 ёшли Мисол она Ҳасановани ( 1903 йилда туғилган) ҳолидан хабар олиниб, онахонни байрам билан табриклаб, эсдалик совғаларни топширдилар.

Мисол она 117 ёшни қаршилаётган бўлсада, фарзандларининг оилалари тўла-тўкис бўлишини таъминлаш мақсадида рўзғор харажатларини «сандиғи»ни ўзлари бошқариб келмоқдалар.

Сирдарё вилоят прокуратураси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг