Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

14 апрель. Шоҳлар тўйи, Ибн Рушд, 300 кишини чўктирган «Клеопатра», Потсдамнинг энг «қора куни» ва бошқа воқеалар

14 апрель. Шоҳлар тўйи, Ибн Рушд, 300 кишини чўктирган «Клеопатра», Потсдамнинг энг «қора куни» ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Ёшлар куни (Ангола).
  • Янги йил (Бангладеш).
  • Она тили куни (Грузия).
  • Сув фестивали (Мянма).
  • Панамерика куни (Салвадор, Ҳаити, Ҳондурас, Венесуэла).
  • Давлат автомобил назорати ходимлари куни (Украина).

Воқеа-ҳодисалар

  • 43 йил (мил. ав.) — Гай Вибий Панса Цетрониан бошчилигидаги Цезар тарафдорлари қўшини Марк Антоний қўшини устидан ғалаба қозонди.
  • 972 йил — Римда Германия қироли ва Муқаддас Рим империяси императори Оттон II Византия маликаси Феофано билан никоҳдан ўтди.
  • 1205 йил — Адрианополдаги жангда шоҳ Калоян бошчилигидаги болгар қўшини Балдуин I етакчилигидаги салибчилар билан тўқнашди. Жангда зафар қучган болгарлар Лотин империяси императори Балдуинни асир олишди.
  • 1543 йил — Бартоломео Феррело экспедицияси Сан-Франциско кўрфазини кашф этди.
  • 1611 йил — Федерико Цези биринчи бўлиб «телескоп» сўзини ишлатди.
  • 1847 йил — Мумбайдан Сингапурга маҳбусларни олиб кетаётган «Клеопатра» британ кемаси тропик тўфон туфайли чўкиб кетди; 250 дан зиёд киши ҳалок бўлди.
  • 1849 йил — венгер исёнчилари Венгриянинг Австриядан мустақиллигини эълон қилишди.
  • 1864 йил — испан флоти Перу соҳили яқинидаги Чинча оролларини эгаллаб олди. Испания-Жанубий Америка уруши бошланди.
  • 1865 йил — АҚШнинг 16-президенти Авраам Линколнга суиқасд уюштирилди; оғир яраланган Линколн эртасига вафот этди.
  • 1871 йил — Германияда парламент — рейхстаг ташкил этилди.
  • 1879 йил — Россия императори Александр II га суиқасд уюштирилди. Александр II омон қолди.
  • 1894 йил — Эдисон кинопроекторининг биринчи намойиши.
  • 1900 йил — Парижда Европадаги энг йирик халқаро кўргазма очилди.
  • 1909 йил инглиз-форс нефт компанияси («Бритиш Петролеум»)га асос солинди.
  • 1912 йил — «Титаник» кемаси Атлантика океанида айсберг билан тўқнашиб кетди. Жиддий шикастланган кема 2 соату 40 дақиқа ичида сувга ғарқ бўлди; 1496 инсон ҳалок бўлди, 712 киши қутқариб қолинган.
  • 1912 йил — Бразилиянинг «Сантос» футбол клуби ташкил этилди.
  • 1927 йил — Швециянинг Гётеборг шаҳрида биринчи «Волво» конвейердан чиқди.
  • 1929 йил — Монте-Карлода автопойга бўйича Монако биринчи гран-приси ўтказилди.
  • 1931 йил — испан инқилоби натижасида монархия ағдарилди ва Испанияда Каталония Республикаси ташкил топди.
  • 1945 йил — беш юздан зиёд британ самолёти бомба ёғдириши туфайли Потсдам (Германия) шаҳрининг тарихий марказидан асар ҳам қолмади.
  • 1956 йил — Чарлз Гинзбург, Чарлз Андерсен ҳамда Рэй Долби ўз ихтироларини — биринчи видеомагнитофонни намойиш қилишди.
  • 1967 йил — Ҳаити президенти, диктатор Франсуа Дювальенинг 60 йиллиги тантаналари пайтида пойтахт Порт-о-Пренсда бир нечта жойда бомба портлатилди. Портлашда ҳаитилик мухолифатчиларнинг қўли бор эди, шу боис оммавий репрессиялар бошланиб кетди.
  • 1978 йил — Тбилисида халқ грузин тилини расмий тил қилиш талаби билан намойишга чиқди.
  • 1980 йил — биринчи тижорий видеокассета (Ҳарри Нюменнинг концерти) Англияда сотувга чиқди.
  • 1983 йил — биринчи радиотелефон Буюк Британияда сотила бошланди.
  • 1988 йил — Афғонистондаги қуролли можароларни бартараф этиш бўйича Женева шартномаси имзоланди.
  • 1991 йил — Ван Гог музейидан 500 млн. долларлик 20 та сурат ўғирлаб кетилди.
  • 2010 йил — Хитойнинг Юшу шаҳрида зилзила бўлди; 300 дан зиёд инсон нобуд бўлди.
  • 2010 йил — Эйяфядлайёкюдл (Исландия) вулқони отилди.

Таваллуд кунлари

  • 1126 йил — Ибн Рушд (Аверроэс), араб файласуфи.
  • 1527 йил — Абраҳам Ортелиус, фламанд картографи, биринчи замонавий атлас муаллифи.
  • 1578 йил — Филипп III, Испания қироли.
  • 1629 йил — Христиан Ҳюйгенс, ҳолланд математиги, физик, механик, астроном.
  • 1907 йил — Франсуа Дювалье, Ҳаити президенти (1957-1971).
  • 1965 йил — Юкихиро Мацумото, япон дастурчиси, «Ruby» дастурлаш тили асосчиси.
  • 1973 йил — Эдриен Броуди, америкалик актёр ва продюсер, «Оскар» ва «Сезар» мукофотларини қўлга киритган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг