Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

17 октябрда айрим ҳудудларда қор ёғади

17 октябрда айрим ҳудудларда қор ёғади

Фото: «Спутник»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, Тошкент шаҳрида 17 октябрь куни ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, қорга айланиши эҳтимоли бор. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси об-ҳаво 1 даража совуқ билан 1 даража илиқ атрофида, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб турсада, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, қорга айланиши эҳтимоли бор. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида қор ёғиб, туман тушади. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг