Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мудҳиш ЙТҲ. Тошкентда 17 ёшли ҳайдовчи уриб юборган икки аёл ҳам вафот этди

Мудҳиш ЙТҲ. Тошкентда 17 ёшли ҳайдовчи уриб юборган икки аёл ҳам вафот этди

Фото: «Спутник»

Тошкент шаҳар Олмазор тумани «102» тезкор рақамига тушган хабарга кўра, 14 январь куни соат 20:40 ларда «Мароканд» тўйхонаси яқинида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.

Мухбиримизнинг хабарига кўра, 1999 йилда туғилган А.Г. бошқа кишига тегишли бўлган «Спарк» автоуловини бошқариб кетаётиб, икки нафар аёл пиёдани уриб юборган. Улардан бири 1970 йилда туғилган зангиоталик З.Р. олган тан жароҳати туфайли касалхонага олиб кетилаётган вақтда йўлда вафот этган. Шунингдек, 1966 йилда туғилган Кўксарой ҚФЙда яшовчи фуқаро С.А. касалхонага олиб борилган вақтда вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг