Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хотин-қизлар қўмитаси ёрдамида 18 минг оила сақлаб қолинди

Хотин-қизлар қўмитаси ёрдамида 18 минг оила сақлаб қолинди

Республикамизда оилаларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Олий суд ўртасида Меморандум имзоланган.

Унга кўра республикамизнинг барча ҳудудларида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан якка тартибда ишлар йўлга қўйилди. Бундан кўзланган асосий мақсад — жиддий ўйламасдан ажрашишга қарор қабул қилишнинг (оилавий ҳаетга учинчи тарафнинг аралашуви, моддий етишмовчилик, ишсизлик ва шунга ўхшаш) олдини олиш ва энг аввало, фарзандлар манфаатларини ҳимоя қилишдир.

Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, жорий йил давомида 24 минг 53 та оилаларнинг 18 минг 97 таси (75,2 фоизи) жамоатчилик вакиллари томонидан яраштирилди.

Шу билан бирга оилада зўравонлик ҳолатлари бўлиб, аёл ҳаетига таҳдид солса, фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатса, оила қонуний ажраштирилади ва аёл ва фарзандлар манфаатлари таъминланади.

Жойларда ФҲДЁ органлари қошида «Оила дорилфунунлари» ташкил қилиниб, уларда никоҳланувчи ёшлар учун 1 ойлик ўқувлар ташкил қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг