Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

20 миллион йиллик фил қолдиғи топилди

20 миллион йиллик фил қолдиғи топилди

Фото: «Haber7.com»

Эроннинг Эрдебил вилоятида Миоцен геология давридан қолган 20 миллион йиллик фил суяги топилди, дея хабар берди «Haber7.com» нашри.

Эрдебил вилояти атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси мудирининг маълум қилишича, Эроннинг шимолий-ғарбидаги Эрдебил вилоятининг Кавсар шаҳрида олиб борилаётган темир йўл қурилиши асносида 20 миллион йиллик 2 дона «Мастодон» фил суяги қолдиғи топилган. Топилмаларнинг ҳар бири 1 метр узунликда. 

«Мастодон» филга ўхшаган ҳайвон бўлиб, бундан 5,33 миллион йил аввал яшаган. Кейинчалик унинг насли тугаб кетган. 

Дастлаб «Мастодон»лар 40 миллион йил аввал Шимолий Африкада яшаган. Кейинчалик Эрон томонларга келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг