Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2017 йилда қайси давлат органлари веб-сайтлари хизматларидан энг кўп фойдаланилди?

2017 йилда қайси давлат органлари веб-сайтлари хизматларидан энг кўп фойдаланилди?

Иллюстратив сурат

Фото: «Kafanews.com»

«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази Ягона давлат интерфаол хизматлари порталининг 2017 йилдаги фаолиятини сарҳисоб қилди, деб хабар бермоқда ЎзА.  

Хабарда айтилишича, 2017 йили порталда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 239 мингдан ошган. Янги хизматлар жорий этилиши билан бирга, ЯДИХП мавқеи ҳам ортиб бормоқда, аксарият одамлар давлат органларига қоғоз орқали эмас, балки электрон тарзда мурожаат қилишни афзал кўрмоқда.

2017 йил давомида порталга хизматлардан фойдаланиш юзасидан 762 мингдан ортиқ ариза келиб тушган. Ўтган йил декабрь ойининг ўзида 91 минг хизмат кўрсатилган. Бу хизматларнинг 92 фоизини божхона хизматлари ташкил этган. Ташқи савдо шартномалари ҳақида маълумот тақдим қилиш, божхона органларига юк декларациясини электрон тарзда топшириш хизматлари шулар жумласидандир.

2017 йилда давлат органлари орасида энг оммабопи Молия вазирлигининг веб-сайти бўлди. Молия вазирлигининг бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича интерактив хизматларига 34 мингдан ортиқ фойдаланувчи мурожаат қилган. Бундан ташқари, ҳукумат портали (gov.uz) га 13 минг фойдаланувчи ташриф буюргани ва у 79 минг мартта кўрилгани қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг