Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

25 март. Венеция 1597 ёшда, Бобурдан аввал Ҳиндистонга борган Магеллан, ўз жияни қурбонига айланган Саудия қироли, «Аср хазинаси»нинг топилиши, кичик Кличко 42 ёшда ва бошқа воқеалар

25 март. Венеция 1597 ёшда, Бобурдан аввал Ҳиндистонга борган Магеллан, ўз жияни қурбонига айланган Саудия қироли, «Аср хазинаси»нинг топилиши, кичик Кличко 42 ёшда ва бошқа воқеалар

Фотоколлаж: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Халқаро қуллик ва трансатлантик қул савдоси қурбонлари хотираси куни.
  • Греция мустақиллиги куни.

Воқеа-ҳодисалар

  • 421 йил — Венеция(Италия)га асос солинди. Шаҳар аҳли ҳар йили шу кунни байрам қилади.
  • 1306 йил — Роберт Брюс Шотландия қироллиги тахтига ўтирди.
  • 1505 йил — Ҳиндистон ва Малаккани забт этиш ҳамда Ҳиндистон ва Миср-араб савдосига барҳам бериш мақсадида Лиссабондан португал экспедицияси кемаларда йўлга чиқди. Бунинг учун махсус Ҳиндистон вице-қироли лавозими жорий этилиб, унга шу экспедиция раҳбари Франсишку Алмейда тайинланди. Экспедиция аъзолари орасида камбағал зодагон, кейинчалик Ер шарини айланиб чиқиб ном қозонган Фернан Магеллан ҳам бўлган.
  • 1802 йил — бир томондан Франция, Испания ва Батавия Республикаси (Ҳолландия), иккинчи томондан Англия ўртасида «Амьен тинчлик шартномаси» тузилиб, Англия ва Франция ўртасида икки йилдан бери давом этаётган урушга нуқта қўйилди.
  • 1807 йил — дунёда биринчи марта Буюк Британиянинг Суонси ва Мамблза шаҳарлари ўртасида йўловчиларни темирйўл орқали мунтазам ташиш йўлга қўйилди.
  • 1949 йил — Эстония, Литва ва Латвиянинг ўн минглаб аҳолисини Сибирга депортация қилиш бошланди.
  • 1957 йил — Римда бўлиб ўтган учрашувда Бельгия, ГФР, Франция, Италия, Люксембург ва Нидерландия давлат раҳбарлари Европа иқтисодий ҳамжамияти(ЕИҲ)ни тузиш бўйича шартномани имзолашди.
  • 1975 йил — Саудия Арабистони қироли Файсал ибн Абдулазиз ол Сауд ўз жияни — шаҳзода Файсал ибн Мусаид томонидан отиб ўлдирилди. 18 июнь куни шариат суди шаҳзодага ўлим ҳукмини ўқиди ва унинг боши танасидан жудо қилинди.
  • 1997 йил — аргентиналик Ҳерман Моро бошчилигидаги хазина изловчилар Эквадор қирғоқлари яқинида 1654 йили чўкиб кетган «La Capitana» испан галеонини аниқлашди. Экспертлар кемадаги олтин ва кумушнинг қиймати борасида турлича хулоса беришди — бир неча миллиондан бир неча миллиард долларгача.
  • 2002 йил — эпилепсия гени аниқланди.
  • 2003 йил — таниқли сайёҳ Фёдор Конюхов ва Тони Буллимор елканли катамаранда Атлантика океанини сузиб ўтиш бўйича рекорд ўрнатишди: 9 кун 23 соат 17 дақиқа ва 3 сония.

Тавваллуд кунлари

  • 1259 йил — Адроник II Палеолог, Византиянинг 1282 — 1328-йиллардаги императори (1332 йили в.э.).
  • 1479 — Василий III Иванович, Москва Русининг сўнгги князи.
  • 1908 йил — Дэвид Лин, инглиз кинорежиссёри («Арабистонлик Лоуренс», «Доктор Живаго» ва бошқалар).
  • 1976 йил — Владимир Кличко, украиналик оғир вазнли боксчи, олимпия чемпиони (1996 йил), профессионаллар ўртасида WBO йўналиши чемпиони.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг