Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

34 ёшли аёл Финляндия бош вазири бўлади

34 ёшли аёл Финляндия бош вазири бўлади

Санна Марин.

Фото: «Yle.fi»

Финляндия транспорт ва алоқа вазири, 34 ёшли Санна Марин мамлакат бош вазири бўлади, деб хабар берди «Росбалт». СДП партияси вакилларининг фавқулодда йиғилишида ушбу қарорга келинган.

«Yle» ёзишича, 34 ёшли Марин шу тариқа дунёдаги энг ёш бош вазирга айланади.

Яна бир диққатга сазовор факт: Финляндиядаги барча илғор партияларнинг етакчилари — аёллар.

Янги бош вазирга ишонч юзасидан эртага, 10 декабрь куни парламент овоз беради, кейин эса президент янги ҳукуматни тасдиқлайди.

Олдинги бош вазир Антти Ринне почтачилар иш ташлашидан сўнг 3 декабрда истеъфога чиққанди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг