Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Салкам 40 йил яшириниб юрган қотил қўлга тушди

Салкам 40 йил яшириниб юрган қотил қўлга тушди

Фото: «Post Register»

Уолтер Жеймс Мейсон 1980 йили АҚШнинг Айдахо штатида босқинчилик жиноятини содир этиб, воқеа жойидан яширинган эди. У босқин уюштирган барда уч инсон жабр кўрган. Бир аёлнинг юзига тўмтоқ буюм билан урган, бир кишини тўппончада елкасидан жароҳатлаган, учинчиси эса худди шу қуролда отиб ўлдирилган эди.

Ўшанда 47 ёшда бўлган Мейсонни дарҳол қидиришни бошлашган. Гарчи бу иш билан ФҚБ, округ шерифи, Айдахо балиқчилик ва овчилик департаменти шуғулланса-да, қотил беиз йўқолганди. Ўшандан бери уни биров кўрмаган. 2019 йилнинг октябрь ойига қадар.

Фото: «Post Register»

Орадан 39 йил ўтиб Мейсонни Техас штатида топишди. Ўзини Уолтер Жеймс Эллисон деб таништирган бу шахснинг аслида кимлигини бармоқ излари фош қилди, деб ёзмоқда «Post Register». Бироқ у айбига иқрор бўлмади. Мейсонни Айдахо штатига олиб кетишди, 86 ёшли жиноятчи қасддан одам ўлдиргани учун судда жавоб беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг