Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

60 сонияда ухлатади: Уйқусизликдан қийналаётганлар учун «4-7-8» усули

60 сонияда ухлатади: Уйқусизликдан қийналаётганлар учун «4-7-8» усули

Фото: «Shutterstock»

Аризона штати университети (АҚШ) ходими, интегратив тиббиёт бўйича мутахассис Эндрю Вайл 60 сония ичида ухлаб қолишнинг оддий ва самарали усулини тавсия қилди. Бунинг учун «4-7-8» усулидан фойдаланинг, деди у.

«Эркин нафас олиш» деб ҳам аталувчи ушбу техникага мувофиқ, сиз тўрт сония давомида бурун орқали секин нафас олишингиз керак, сўнгра етти сония нафасингизни ушлаб туринг ва саккиз сония давомида текис чиқаринг. То ухламагунча, бу кетма-кетликни такрорлайвериш керак экан. Вайлга ишонадиган бўлсак, уч марта такрорлашнинг ўзи етарли, энди гап буни синаб кўришда.

Вайл таъкидлашича, ҳинд йогалари ҳам медитация пайтида ритмик ва чуқур нафас олиш машқларини бажаришади. Бу нафақат уйқусизлик, шунингдек, стрессдан қутулишда ҳам кўмаклашаркан.

«Ярим тунда уйқунгиз қочиб кетганида, яна уйқуга қайтиш учун бу энг яхши усул», — қўшимча қилди Эндрю Вайл.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг