Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

66 ёшли аёл 20 йил бир хил таом еди

66 ёшли аёл 20 йил бир хил таом еди

Фото: «Daily Mirror»

Британиялик нафақадаги аёл 20 йилдан бери бир хил таом истеъмол қилади ва буни хушбичим қоматининг асосий сири деб билади. Бу ҳақда «Daily Mirror» нашри ёзмоқда.

66 ёшли Жейн Винтерингемнинг айтишича, у анъанавий инглиз таоми — сабзавотли картошкани болалигидан хуш кўрган. Фарзандлари улғайиб, мустақил яшай бошлагач, у ҳар куни шу таомни пиширишни бошлайди.

Охирги 20 йил давомида Жейн фақатгина брюссел карами ва сабзи билан қовурилган картошкани истеъмол қилиб келган. У ўз анъанасини фақат бир марта бузган: 2020 йилнинг 25 декабрида қизи унга мексика таомларини пишириб берган.

Жейн Винтерингем фақат бир хил таомни танаввул қилса-да, бу умуман унинг баъдига урмаганини ва уни бошқа таомларга алмашмаслигини айтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг