Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

8 мартга 3 доллар — Туркманистон

8 мартга 3 доллар — Туркманистон

Фото: «Googleusercontent.com»

Туркманистонда Халқаро хотин-қизлар куни барча аёлларга 3 доллардан пул мукофоти бериладиган бўлди, деб ёзмоқда «CentralAsia».

Мамлакат ҳукумати йиғилишида президент Гурбангули Бердимуҳамедов бош вазирнинг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосарига 8 март байрами муносабати билан Туркманистон аёлларига 60 манатдан («қора курс» бўйича 3 доллар атрофида) мукофот пули ажратишга топшириқ берган.

Пул мукофоти ишлаётган, таҳсил олаётган ҳамда пенсия ва нафақа олувчи аёлларга берилади.

Боғчага бормайдиган қизлар ва уч ёшгача фарзанди бўлмаган ишсиз аёллар (яъни бола пули олмайдиганлар) байрам совғасисиз қоладиган бўлди, чунки кўзда тутилган мукофотни молиялаштириш маош, пенсия ва нафақалар берувчи ташкилотлар бюджетидан амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг