Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

8 май. Лавуазье фожиаси, ажал вулқони, Учинчи рейхнинг тиз чўктирилиши ва бошқа воқеалар

8 май. Лавуазье фожиаси, ажал вулқони, Учинчи рейхнинг тиз чўктирилиши ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Халқаро Қизил хоч ва Қизил ярим ой жамиятлари куни.
  • Озодлик куни (Норвегия).
  • Ғалаба куни (Чехия).
  • Хотира ва муроса куни (Украина).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1541 йил — Испан конкистадори ва сайёҳи Эрнандо де Сото Миссисипи дарёсини очди.
  • 1713 йил — Россия пойтахти Москвадан Санкт-Петербург шаҳрига кўчирилди.
  • 1794 йил — Француз инқилоби трибунали ҳукми билан буюк олим, замонавий кимё фани асосчиси Антуан Лавуазье қатл этилди.
  • 1842 йил — Версаль темирйўл ҳалокати натижасида камида 55 киши қурбон бўлди.
  • 1886 йил — доктор Жон Пембертон «Coca-Cola» ичимлигини ишлаб чиқарди.
  • 1895 йил — Хитой Тайванни Японияга топширди.
  • 1898 йил — Жошуа Слокамнинг «Спрэй» қайиғидаги дунё айлана саёҳати ниҳоясига етди.
  • 1902 йил — Мон-Пеле (Мартиника) вулқони отилиши 20 мингдан зиёд инсоннинг ҳалокатига олиб келди.
  • 1903 йил — Биринчи ҳақиқий дирижабль — «Лебоди» 37 километрлик илк парвозини амалга оширди.
  • 1945 йил — Берлин яқинидаги Карлсхорст шаҳарчасида Германиянинг Иккинчи жаҳон урушида сўзсиз мағлубиятга учрагани ҳақидаги ҳужжат имзоланди. АҚШ ва Ғарбий Европанинг кўплаб мамлакатларида Ғалаба куни сифатида нишонланади.
  • 1962 йил — Лондонда сўнгги троллейбуслар қатновдан олинди.
  • 1967 йил — «Куин Мэри» ва «Куин Элизабет» кемалари капитанлари ўз кемаларини эксплуатациядан чиқариш ҳақида буйруқ олишди. Бу кемалар йўловчи флоти тарихидаги энг машҳур ва улкан сузувчи қурилмалар эди.
  • 2004 йил — Германия полицияси 18 ёшли «Sasser» компьютер вируси асосчисини ҳибсга олди.

Таваллуд кунлари

  • 1737 йил — Эдуард Гиббон, инглиз тарихчиси.
  • 1753 йил — Мигель Идальго, Мексика инқилоби етакчиси.
  • 1828 йил — Анри Жан Дюнан, швейцар филантропи, «Қизил хоч» халқаро жамиятини тузиш ташаббускори, Нобел тинчлик мукофотининг биринчи соҳиби (1901).
  • 1884 йил — Ҳарри Трумэн, АҚШнинг 33-президенти.
  • 1902 йил — Андре Львов, француз микробиологи, генетик кодни очган, Нобел мукофоти соҳиби.
  • 1916 йил — Жоао Авеланж, бразилиялик спорт арбоби, ФИФАнинг кўп йиллик президенти (1974 —1998 йиллар).
  • 1926 йил — Дэвид Аттенборо, британ зоологи ва табиатшуноси, ҳайвонлар ҳақида кўрсатувлар муаллифи.
  • 1975 йил — Энрике Иглесиас, испан қўшиқчиси.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг