Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

83 киши янги иш ўринларига эга бўлди

83 киши янги иш ўринларига эга бўлди

Фото:«Mehnat.uz»

Тошкент вилояти Пискент туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда 49 корхона ва ташкилот қарийб 500 бўш иш ўрни билан иштирок этди дея хабар бермоқда «ЎзА».

Туман ҳокимлиги, прокуратураси, бандликка кўмаклашиш маркази ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган ярмаркада мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бу борада уларга қўшимча имтиёзлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани уларнинг бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

– Жорий йилнинг 6 ойи мобайнида 988 фуқаро ташкилотимизга иш сўраб мурожаат қилди, – дейди туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари М.Мирсоатова. – Уларнинг 361 нафарига маслаҳат берилган бўлса, 627 нафари доимий иш билан таъминланди.

Меҳнат ярмаркаси доирасида туманнинг илғор тадбиркорлари фаолияти тақдимоти ташкил этилиб, уларнинг тажрибасини оммалаштириш юзасидан фикр алмашилди. Ёшларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ фаол ёш тадбиркорларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Ярмаркада 83 фуқарога ишлаш учун йўлланма берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг