Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

9 миллионлик Тожикистон аҳолиси нималар билан машғул?

9 миллионлик Тожикистон аҳолиси нималар билан машғул?

Фото:«Today.tj»

Тожикистоннинг «Asia Plus» нашри мамлакат президенти қошидаги статистика бўйича агентликка асосланиб, 9 миллиондан зиёд аҳолининг қайси соҳаларда бандлиги, иш ҳақи ва мамлакатдаги ишсизлик хусусида маълумот берди.

Унга кўра, Тожикистонда ҳозирда 2 миллион 368 мингдан зиёд ишчи кучи мавжуд ва уларнинг 45 фоизи қишлоқ хўжалигида меҳнат қилади. Тахминан 80 фоиз ишчилар паст иш ҳақи тўланадиган соҳаларда ишлайди. 20,1 фоиз киши таълим соҳасида, 9,5 фози эса соғлиқни сақлашда фаолият юритади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигида ўртача иш ҳақи 617 сомони (65 доллар), соғлиқни сақлашда 817 сомони (86 доллар) ва таълимда 933 сомони (99 доллар)ни ташкил этади. Тоғ-кон саноатида ишловчилар ўртача 2 минг 404 сомони (264 доллар), қурилишда ишловчилар 2 минг 605 сомони (276 доллар) оладилар. Мамлакатдаги ўртача иш ҳақи 1 минг 324 сомони (140 доллар)ни ташкил этади.

Мамлакатда расман 52 минг нафар ишсиз борлиги маълум қилинган. Аммо бир миллиондан зиёд Тожикистон аҳолиси Россияда ишлаши айтилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг