Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

96 ёшли америкалик қарийб 80 йилдан сўнг мактабни тугатди

96 ёшли америкалик қарийб 80 йилдан сўнг мактабни тугатди

Фото: twitter.com/thejasonarndt

Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Раймонд Шефер ўз дипломини Висконсин штатидаги Waterford Union мактабидан олди. Ғайриоддий битирувчи 96 ёшда, деб хабар беради Insider.

Шефер оиласига ёрдам бериш ва армияда хизмат қилиш учун 1940-йилларда Расин округидаги қишлоқ хўжалиги мактабида ўқишни ташлаган, аммо кейинчалик у фронтга кетган.

Урушдан қайтиб, Шефер бир неча ўн йиллар давомида асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришда меҳнат қилган. 1959 йилда Расиндаги мактаб ёпилган ва кейинчалик у ўқишни тугата олмаганидан қаттиқ афсусланган.

«У шундай деган эди: «Ўрта мактаб дипломини олсам эди, лекин мен вақтида ақлсизлик қилганман». Аслида, бундай эмас.  У оилага ёрдам бериш учун ўқишни ташлади», – дейди оиланинг дўсти Синтия Беннет.

Ветеранга махсус ташкил этилган маросимда диплом топширилди.  Байрам давомида 96 ёшли битирувчига анъанавий битирувчилар кийими ҳам совға қилинган.

Тадбирда Шефернинг дўстлари ва оиласи, маҳаллий Waterford Union ўрта мактабининг ҳозирги ўқувчилари ҳамда мусиқий чиқишларни ижро этадиган оркестр иштирок этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг