Адлия вазири Бухоро вилоятида қабул ўтказади
Республика ишчи гуруҳи томонидан адлия вазири Р.Давлетов раҳбарлигида Бухоро вилоятида қабул ўтказилади. Учрашувлар жорий йилнинг 1 ва 2 июнь кунлари Бухоро вилоятининг қуйидаги туманларида ташкил этилиши режалаштирилган:
1. Когон туман ҳокимлиги мажлислар залида 2019 йил 1 июнь куни соат 09.00 -12.00 га қадар (Бухоро, Когон шаҳри ва Когон, Қоровулбозор туманлари тадбиркорлик субъектлари иштирокида);
2. Қоракўл туман ҳокимлиги мажлислар залида 2019 йил 1 июнь куни соат 15.00-18.00 га қадар (Жондор, Қоракўл ва Олот туманлари тадбиркорлик субъектлари иштирокида);
3. Пешку туман ҳокимлиги мажлислар залида 2019 йил 2 июнь куни соат 09.00 -12.00 га қадар (Бухоро, Ромитан ва Пешку туманлари тадбиркорлик субъектлари иштирокида);
4. Ғиждувон туман ҳокимлиги мажлислар залида 2019 йил 2 июнь куни соат 15.00-18.00 га қадар (Вобкент, Шофиркон ва Ғиждувон туманлари тадбиркорлик субъектлари иштирокида).
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони мазмун ва моҳиятини кенг тушунтирилиб, тадбиркорларни қийнаётган масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter