Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адлия вазирлиги «Xabar.uz» билан ҳамкорлик қилади

Адлия вазирлиги «Xabar.uz» билан ҳамкорлик қилади

Фото: «Xabar.uz»

Адлия вазирлиги «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали билан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонунчиликдаги янгиликлар билан аҳолини тезкор хабардор қилиш соҳасида ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Меморандум доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

  • аҳолининг, хусусан ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда манзилли тарғибот тадбирларини ўтказиш;
  • қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг аҳамиятини аҳолига етказиш;
  • ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳалари ва қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини аҳолига халқчил ва содда тилда тушунтиришга қаратилган таҳлилий мақолалар тайёрлаш;
  • аҳолини қонун ижодкорлиги фаолиятига кенг жалб этиш;
  • ҳуқуқий соҳадаги ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш, ушбу йўналишни ёритувчи журналистлар фаоллигини оширишда янгича ёндашувлар жорий этишга қаратилган турли танловлар ва семинар-тренинглар ўтказиш каби қатор ишларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг