Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Адолат» СДП беғараз донорлик акцияси ўтказади

«Адолат» СДП беғараз донорлик акцияси ўтказади

Тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан беғараз донорлик акцияси ўтказилади.

«Албатта, беғараз қон топшириш, бирор-бир инсон ҳаётини сақлаб қолиш — инсоннинг инсонга тақдим этган олий даражадаги совғасидир. Ҳаёт бахш этиш – савоб ишларнинг олий ифодасидир.

Бемор болажонларга ҳаёт бағишлаш ва уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ишга бел боғлаган ҳамшаҳарларимизни жорий йилнинг 1 июнь куни соат 11:00 дан 14:00 га қадар Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтига таклиф этамиз.

Ушбу акция нафақат Тошкент шаҳрида, балки Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар кўп тармоқли болалар шифохоналарида ҳам шу куннинг ўзида ташкил қилинади.

Сизнинг қонингиз оғир бемор болалар ва уларнинг ҳаётидан умидвор кўнгилларга малҳам бўлиши шубҳасиз», — дейилади партия расмий сайтида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг