Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистонда автобус ҳалокатга учраши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда автобус ҳалокатга учраши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Фото: «РИА Новости»

Афғонистоннинг Кандаҳор вилоятида бугун, 8 сентябрь эрта тонгда автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 25 киши яраланди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Губернаторнинг расмий вакили Азиз Аҳмад Азиз берган расмий баёнотда авария Жари туманида бугун маҳаллий вақт билан соат 06:00 да содир бўлгани қайд этилган.

Унинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва ёш болалар ҳам бор. Яраланганлардан бир неча нафарининг аҳволи оғир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг