Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистонлик ёшларнинг яна бир гуруҳи «Ҳайратон»да тантанали кутиб олинди

Афғонистонлик ёшларнинг яна бир гуруҳи «Ҳайратон»да тантанали кутиб олинди

Ўзбекистонда олий маълумот олиш ва малакали мутахассис бўлиш истагида ташриф буюрган 147 нафар афғонистонлик ёшлардан иборат делегация 2019 йил 25 ноябр куни «Ҳайратон» чегара постида тантанали кутиб олинди.

Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғон фуқароларини ўқитишга мўлжалланган таълим марказида таҳсил олишади.

Афғонистонлик ёшлардан 119 нафари Ўзбек тили ва адабиёти, 18 нафари Акушерлик ва ҳамшира иши ҳамда 10 нафари Ер усти транспорт тизимлари ва эксплуатация, локомотив ва вагонлар иши таълим йўналишларида ўқишади.

Талабаларга машғулотлар олиб бориш учун Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент темир йўл муҳандислари институти ҳамда Тошкент тиббиёт академиясидан профессор-ўқитувчилар жалб этилган.

Меҳмонларни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Иргашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари С.Бузрукхонов, АИР Термиз шаҳридаги консули С.Сакандарий, АИР Олий таълим вазирининг ўринбосари А.Ҳошимий, вилоят ҳокимлиги раҳбарлари ва бошқалар иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг