Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Агробанк исломий молиялаш бўйича келишувга эришди

Агробанк исломий молиялаш бўйича келишувга эришди

Фото: Агробанк

«Агробанк» акциядорлик тижорат банкида Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси вакиллари билан икки томонлама ҳамкорлик юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Агробанк ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида 10 миллион АҚШ доллари миқдорида исломий молиялаш линияси бўйича келишув имзоланди.

Энг эътиборли жиҳати шундаки, ушбу маблағлар ислом шариати қоидалари асосида тадбиркорлик субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш учун 5 йил муддатгача йўналтирилиши кўзда тутилган.

Тадбирда томонлар келгусида қўшимча молиялаш линиясини жалб қилиш мақсадида икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш борасида ҳам келишиб олишди.

Эндиликда ушбу маблағларни олиш учун тадбиркорлик субъектлари банк филиалларига мурожаат этишлари мумкин.

Агробанк матбуот хизмати

📲 https://t.me/AgrobankChannel

📲 https://www.fb.com/agrobankuzbekistan/

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг