Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аҳолининг олтин ёмбилар сотиб олишига рухсат берилиши мумкин

Аҳолининг олтин ёмбилар сотиб олишига рухсат берилиши мумкин

Фото: «Financial Times»

Жисмоний шахсларга банкларда шахсий қимматли металл ҳисобларини очишга рухсат берувчи қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди, деб хабар берди «Spot.uz».

Марказий банк аҳолининг олтин ёмбилар сотиб олишига рухсат беришни таклиф қилди. Бу Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган президент қарори лойиҳасида  назарда тутилган.

«Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар» қонуни лойиҳаси қимматбаҳо металларни нафақат юридик шахсларга, жисмоний шахсларга ҳам омонат сифатида сақлашга рухсат берилишини таклиф қилади.

«Муомалага чиқарилган ёмбилардан жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Ресбупликаси резиденти бўлмаганлар ҳам сармоя сифатида фойдаланишлари мумкин», — дейилади ҳужжатда.

Ёмбиларни сўмга сотиш кўзда тутилган.

Ҳозир Ўзбекистонда фақат саноқли юридик шахсларгина қимматли металлар муомаласи билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Агар ҳужжат қабул қилинса, аҳоли банкларда ўз қимматли металлар ҳисобларини очишлари мумкин бўлади.

Мисол учун, Россияда ёмбиларни сотиб олиш ва уни банкка қўйиш мумкин. Бундай омонатар йилига 30 фоизгача даромад келтиради (таққослаш учун: Ўзбекистон банклари томонидан таклиф этиладиган сўмли омонатлар 20 фоиз, валюта омонатлари 10 фоиздан ошмайди).

Лойиҳа 25 майгача муҳокамага қўйилган. Ҳужжат қабул қилинса, унинг кучга кириш муддати 2 июлга режалаштирилган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг