Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ака — Интерпол раҳбарлигига Россиядан номзод, ука — украин дипломати...

Ака — Интерпол раҳбарлигига Россиядан номзод, ука — украин дипломати...

Фото: «Aif.ru»

Бугун, 21 ноябрь куни Интерпол раҳбарлигига сайлов ўтказилади. Номзодлардан бири айнан россиялик экани ташкилот аъзолари ўртасида анчагина мубоҳасаларга сабаб бўляпти.

Масалан, Литва Интерпол аъзолигидан чиқиш ниятини билдирди: мамлакат Сейми (парламент) мабодо Интерполга Россия Федерацияси вакили раҳбарликка келса, Литва бу халқаро ташкилотни тарк этиши кўзда тутилган резолюцияни тасдиқлади.

«Интерполга Россия вакили раҳбар бўлган тақдирда, Литва барча демократик давлатлар билан биргаликда ташкилот аъзолигидан чиқиш тадоригини кўриши керак», — дейишди литвалик сиёсатчилар.

Эслатиб ўтамиз, Интерполнинг собиқ раҳбари Мэн Хунвэй Хитойда коррупцияда айбланиб қўлга олинганидан сўнг октябрь ойида истеъфога чиққанди. Москва эса 21 ноябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда ўз вакили Александр Прокопчук ғолиб чиқишини истамоқда. Рус генерали 2011 йилдан бери РФ ИИВ Интерпол миллий марказий бюроси раҳбари, 2016 йилдан бери эса халқаро ташкилот (Интерпол) вице-президенти.

Қизиқ бир маълумот: Интерпол «жилови»ни ўз қўлига олишга шайланаётган россиялик Александр Прокопчукнинг (суратда — формада) укаси бор — Игорь Прокопчук. Масаланинг «нозик жойи» ҳам шунда: ука украин фуқароси. Нафақат фуқароси, балки Украинанинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили, дипломат...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг