Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазири Жаҳон банки вакиллари билан учрашди

АКТ вазири Жаҳон банки вакиллари билан учрашди

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Бугун, 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Жаҳон банки вакиллари билан учрашди.

Учрашувда вазир Жаҳон банки раҳбариятига мамлакатимизда ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Жаҳон банки вакиллари ахборот технологияларини ривожлантиришга, шунингдек, Ўзбекистонда телекоммуникация соҳаси бўйича таклифлар тайёрлашга кўмаклашишга тайёрлигини таъкидлашди.

Учрашувда телекоммуникация соҳасини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва «Digital CASA – Uzbekistan» қўшма лойиҳасининг бориши юзасидан фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг