Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазири шайх Муҳаммад Абдулазиз Ал-Ажлан билан учрашди

АКТ вазири шайх Муҳаммад Абдулазиз Ал-Ажлан билан учрашди

Фото: «Mitc.uz»

2018 йилнинг 16 август куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов «Ajlan & Bros.» компанияси (Саудия Арабистони) гуруҳи раисининг ўринбосари, шайх Муҳаммад Абдулазиз Ал-Ажлан билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Mitc.uz»

Учрашувда томонлар электрон тижорат, электрон тўловлар, рақамли савдо платформалари учун «ақлли тизим» ҳамда бошқа йўналишларни ривожлантириш учун сармоявий ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини маълум қилишди. Саудиялик тадбиркор «Ajlan & Bros.» компанияси ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун Ўзбекистонда катта салоҳият кўраётганини таъкидлади.

Фото: «Mitc.uz»

Музокаралар натижасида ҳар икки томон 2018 йилнинг сентябридан бошлаб инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, ҳамкорликни янги йўналишларда давом эттириш, ҳамкорлик юзасидан тегишли ҳужжатларни имзолашга келишиб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг