Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазири «Veon Group» бош ижрочи директори Шелл Мортен Йонсен билан учрашди

АКТ вазири «Veon Group» бош ижрочи директори Шелл Мортен Йонсен билан учрашди

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Бугун, 10 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов «Veon Group» компаниясининг бош ижрочи директори Шелл Мортен Йонсен билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Учрашувда томонлар «Beeline» компаниясининг Ўзбекистон мобил алоқа бозорида янги технологияларни жорий этиш, шунингдек мамлакат ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокига доир муваффақиятли иш тажрибасини эътироф этдилар.

Мулоқот давомида замонавий телекоммуникация технологиялари ва хизматларини жорий этиш, хусусан, тўртинчи авлод тармоғини кенгайтириш бўйича келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда телекоммуникация тараққиётининг юқори даражага кўтарилаётганин қайд этган ҳолда, «Veon» раҳбари замонавий телекоммуникация хизматларини тақдим этиш бўйича инвестиция дастурини янада кенгайтириш ниятида эканлигини билдирди.

«Unitel» МЧЖ ва «Buzton» ҚК МЧЖ (Beeline савдо белгиси) «VEON Ltd.» компаниялари гуруҳига киради. Ушбу компания 235 миллиондан ортиқ абонентга хизмат кўрсатувчи глобал алоқа провайдери ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг