Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлиги ва Франция Космик тадқиқотлар миллий маркази ўртасида битим имзоланди

АКТ вазирлиги ва Франция Космик тадқиқотлар миллий маркази ўртасида битим имзоланди

Фото: «Wikipedia»

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Франция Космик тадқиқотлар миллий маркази ўртасида битим имзоланди. Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Францияга расмий ташрифи доирасида Франция Космик тадқиқиотлар миллий маркази президенти Жан Ив Ле Гол ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов икки мамлакат ўртасида космонавтика соҳасидаги ҳамкорлик бўйича битимни имзолаган.

Мазкур битим доирасидаги ҳамкорлик тадбирлари космонавтика фани, Ерни кузатиш, телекоммуникация йўлдошлари, космик мобил дастурлар, космик изланишлар ва технологиялар ҳамда халқаро қонунчилик масалаларини мувофиқлаштириш соҳаларида амалга оширилади.

Қўшма лойиҳаларни ривожлантиришдан ташқари, тажриба ва илғор тажрибаларни алмашиш, космонавтика бўйича таълим ва космик фаолиятни, хусусан, ёшлар орасида тарғиб қилиш битимни имзоловчи икки томон учун устувор ҳамкорликнинг шакллари бўлади. Турли тадбирларни самарали мувофиқлаштириш учун қўшма қўмита тузилади.

Мазкур битимнинг имзоланиши Франция ва Ўзбекистонга турли йўналишларда космонавтика бўйича ҳамкорликнинг кўплаб имкониятларини ривожлантиришга имкон беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг