Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазирлигида «China Volant Industry» корпорацияси вице-президенти билан учрашув бўлиб ўтди

АКТ вазирлигида «China Volant Industry» корпорацияси вице-президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Кеча, 25 январь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «VOLINCO» корпорацияси вице-президенти Тен Чунхуэй хоним бошчилигидаги мазкур корпорация делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Б.Олматов хитойлик меҳмонларни қутлар экан, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларининг жадал ривожланиб бораётгани, Ўзбекистонда бизнес ва ишбилармонлик муносабатларини юритиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилганини қайд этиб ўтди. Жумладан, «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплексини яратиш доирасида мамлакатимизнинг ушбу йўналишда келгусида ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Ўз навбатида, «VOLINCO» корпорацияси вице-президенти Тен Чунхуэй хоним мазкур корпорациянинг «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплексини жорий этиш лойиҳаси доирасида Ўзбекистон томони билан муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.

Суҳбат давомида Хитой инвестицияларини жалб этган ҳолда, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида мазкур лойиҳани амалга ошириш юзасидан мавжуд вазият ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг