Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алишер Усмонов Россиянинг энг бой одамлари рейтингида 9-ўринда

Алишер Усмонов Россиянинг энг бой одамлари рейтингида 9-ўринда

Forbes журнали Россиянинг энг бой одамлари рейтингини эълон қилди. Унга кўра «Сибур» ва «Новатэк»нинг йирик акционери Леонид Михелсон 24 миллиард доллар билан биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўринни эса 21,3 миллиард доллар билан НЛМК директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин эгаллаган.

Учинчи ўринда «Лукойл» президенти Вагит Алекперов бораётган бўлса (20,7 миллиард доллар), «Северстали» директорлар кенгаши раиси Алексей Мордашов (20,5 миллиард доллар) ва «Сибур» ҳамда «Новатэк» директорлар кенгаши аъзоси Генаддий Тимченко ундан кейинги ўринларни эгаллаган.

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов ушбу рўйхатда тўққизинчи ўринни эгаллади. USM Holdings компанияси асосчисининг бойлиги 12,6 миллиард долларга баҳоланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг