Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алмазбек Атамбаевга қотиллик айблови қўйилди

Алмазбек Атамбаевга қотиллик айблови қўйилди

Фото:«Sputnik»

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга қотиллик айблови қўйилди, дея ёзмоқда «Интерфакс». 

7 август куни Атамбаевнинг Қўй-Тошдаги қароргоҳида махсус кучлар томонидан илк қўлга олиш амалиёти муваффақиятсизликка учраган эди. Ушбу тўқнашувда  «Альфа» махсус кучлар аскарларидан бири Усенбек Ниязбеков жароҳатлар оқибатида ҳалок бўлган

Бир кундан сўнг, махсус кучлар қароргоҳга кириб, Атамбаевни таслим бўлишга кўндиришганди. 

Бироз аввал собиқ раҳбарга нисбатан экспертиза текшируви ҳам тайинланган эди. Аммо Атамбаев мазкур амалиётни қатъиян рад этган. 

Қирғизистон собиқ президентига қотилликдан аввал, коррупция, мансабини суистеъмол қилиш, катта жиноятчиларга озодлик бериш каби айбловлар қўйилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг