Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алоқабанкдан кредит олишда ҳужжатбозлик камайтирилди

Алоқабанкдан кредит олишда ҳужжатбозлик камайтирилди

Фото: «Xabar.uz»

Эндиликда истеъмол кредити, автокредит, овердрафт, микроқарз ва жисмоний шахслар учун бошқа кредит турларини расмийлаштириш жараёни янада осонлаштирилди, деб хабар бермоқда «Алоқабанк» матбуот хизмати.

2018 йил 1 августдан жисмоний шахслар учун кредит расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тўплами зарур бўлади:

  • кредит миқдори, муддати, фойдаланиш мақсади ва таклиф қилинаётган кредит таъминоти баён қилинган қарз олувчи томонидан имзоланган ариза;
  • қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи, жисмоний шахс бўлган кафил)нинг паспорт нусхаси;
  • қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи, жисмоний шахс бўлган кафил)нинг иш жойидан охирги 1 йиллик иш ҳақи тўғрисида маълумотнома (ушбу маълумотномада лавозим, СТИР ва жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами кўрсатилиши лозим);
  • кредит таъминоти билан боғлиқ ҳужжатлар.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг