Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Альпинистлар Жомолунгмани чиқиндихонага айлантириб юборишган

Альпинистлар Жомолунгмани чиқиндихонага айлантириб юборишган

Фото: «NDTV.com»

Минглаб килограмм қоғоз, пластик, маиший чиқиндилар, шахсий буюмларни «профессионал спортчилар» непалликларга «совға» қилиб қолдиришяпти, деб хабар бермоқда «Life.ru». «France Press» агентлиги ёзишича, масалан, 2017 йили махсус альпинистлар жамоаси тоғни 25 тоннадан ортиқ чиқиндилардан тозалаган.

Шунга қарамасдан, «дунё томи»ни тозалаш Непал ҳукумати учун чақага ҳам тушмайди — яқин орада барча альпинистлар учун «чиқинди депозити» жорий этилиб, бўлажак тозалаш харажатлари учун маблағ ундириб олинади.

Айни пайтда тоғнинг энг ифлосланган ҳудуди 6400 метр баландликдаги иккинчи лагерь бўлиб, чиқиндининг 80 фоизи шу ердан йиғиштириб олинмоқда.

Непал альпинистлар ассоциацияси аъзоларининг маълум қилишларича, турли экспедициялар аъзолари қолдирадиган чиқиндиларни шамол тоғ дарёларига учириб боряпти ва сувни ичиш учун яроқсиз ҳолга келтирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг