Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аманда Лонг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясини табриклади

Аманда Лонг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясини табриклади

Фото:«YouTube»

Халқаро истеъмолчилар ташкилоти бош директори Аманда Лонг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Халқаро истеъмолчилар ташкилотига тўлақонли аъзо бўлгани билан табриклади. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

«Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International – Си-Ай)га тўлақонли аъзо бўлгани билан табриклайман. 

Биз Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ўзаро манфаатли алоқаларни кутамиз.

Бизнинг бу ҳамкорлигимиз халқаро ва минтақавий лойиҳалар устида ишлаш ва тажриба алмашиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради.» дейилади табрикда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг