Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Америка кубоги арафасида. Бразилияда 45 миллион киши намойишга чиқди

Америка кубоги арафасида. Бразилияда 45 миллион киши намойишга чиқди

Фото: «AP»

«РИА Новости» хабарига кўра, кеча, 14 июнь куни Америка кубоги учун мусобақаларга старт берилиши арафасида Бразилиянинг кўплаб шаҳарларида миллионлаб кишилар ўтказилажак пенсия ислоҳотига қарши намойишга чиқишди.

«Todo Noticias» канали маълумот беришича, намойишлар мамлакатдаги 300 та шаҳарни қамраб олган. Жаир Болсонару шу йил бошида президентликка келганидан бери илк маротаба энг йирик касаба уюшмалари кучларни бирлаштириб, намойишга чиқди.

Иш ташлашларда 45 миллион киши қатнашмоқда, мамлакатнинг 27 та штатида одамлар норозиликларини ифодалаш учун кўчаларга чиққан. Сан-Паулу, Рио-де-Жанейро ва Фос-ду-Игуасу каби шаҳарларда тўқнашувлар содир бўлгани айтилмоқда.

Энг кўп одамлар намойишга чиққан Сан-Паулу шаҳрида кеча Бразилия — Боливия (3:0) ўйини билан Америка кубогига старт берилди. Шаҳарга келган кўп сонли сайёҳлар қисман ишламаётган жамоат транспортидаги муаммолар сабаб мушкул аҳволда қолишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг