Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Америкадан навбатдаги меҳмонлар келди

Америкадан навбатдаги меҳмонлар келди

Лиза Кёртис.

Фото: «Asianlite»

Ўзбекистонга АҚШ давлат котибининг Афғонистондаги ярашиш бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод келиши кутилаётган эди. Куни кеча меҳмон юртимиз тупроғига қадам босди. Махсус вакил билан бирга АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директор Лиза Кёртис  ҳам келган.

Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарга қараганда, АҚШ делегацияси Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади. Шунингдек, меҳмонлар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ҳам бўлиб, музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг